Япония ўзининг ҳудудий сувларига Хитой ва Россия ҳарбий кемалари яқинлашганини қайд этди. Токио ҳозир бундаги эҳтимолий боғлиқликни ўрганмоқда, дея хабар беради «РБК».
9 июнь, пайшанбага ўтар кечаси Хитой ҳарбий-денгиз флоти фрегати Шарқий Хитой денгизидаги Япония ўзиники ҳисоблайдиган Сенкаку оролидан (Хитой ҳам бу оролга даъво қилиб келади) 38 километр узоқликда сузиб ўтди. Деярли шу пайтда орол яқинида Россия ҳарбий-денгиз флотининг уч кемаси ҳам пайдо бўлди.
Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Акитака Сайки 9 июнь, пайшанба куни Хитойнинг мамлакатдаги элчисини чақирди ва содир бўлган ҳодиса юзасидан жиддий ташвиш билдирди. Япония ҳукумати Россия ва Хитой кемалари ҳаракатлари ўзаро келишилганлигини аниқлаш учун мазкур ҳолатни ўрганишга киришди.
Хитой мудофаа вазирлиги ўз кемалари ҳаракатини «қонуний» деб топди. Россия расмийлари эса ҳодисага ҳозирча изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)