«Аш-Шабоб» 9 июнь, пайшанба куни гуруҳ жангарилари томонидан Африка иттифоқининг Сомалидаги тинчликпарвар кучлари базасига амалга оширган ҳужуми чоғида 43 киши ҳалок бўлганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз Африка иттифоқининг эфиопиялик 43 нафар аскарини ўлдирдик. Улар билан жангда бир неча сафдошимизни ҳам йўқотдик», — дея таъкидлаган гуруҳ вакили.
Ҳарбийлар томонидан ҳодисага ҳозирча расман изоҳ берилмаган.
Изоҳ (0)