Россия почтаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топишининг 25 йиллигига бағишлаб махсус почта маркасини чиқарди. 288 минг ададда ишлаб чиқарилган, 17 рубль номиналли маркада Ҳамдўстлик эмблемаси акс этган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маркадан ташқари, махсус конверт ва биринчи кун штемпели ишлаб чиқарилди. Штемпель фақат бир кун амал қилади.
МДҲ 1991 йилда ташкил топган эди. Бугунги кунда унинг таркибида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина бор.
Изоҳ (0)