Индонезияда Bell 206 енгил вертолёти қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди, уч йўловчи оғир жароҳат олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 июнь, шанба куни мамлакат шарқидаги чекка Папуа вилоятида содир бўлди. Яраланган йўловчилар тиббий ёрдам кўрсатиш учун қўшни Набире шаҳрига етказилди.
Қулашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Расмийларга кўра, ҳалокат ҳудудида об-ҳаво шароитлари меъёрда бўлган.
Изоҳ (0)