3 июнь, жума куни юракнинг нотекис уриши ташхиси билан касалхонага ётқизилган Аргентина президенти Маурисио Макри клиникадан чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Télam агентлигига кўра, давлат раҳбари юрак уриши меъёрга келганидан сўнг шаҳар четидаги қароргоҳига қайтган.
Макри жума куни тушки пайт қароргоҳидаги учрашув вақтида ўзини бироз нохуш сезган, бироқ бу ҳолат шу кунга режалаштирган барча ишларини якунлашга халақит бермаган. Кечки пайт эса кўрикдан ўтиш учун хусусий клиникага етказилган. Президент вакили Иван Павловскининг билдиришича, «шифокорлар ҳаммаси жойида эканлиги»ни айтган.
Изоҳ (0)