Шимоли-Шарқий Хитойдаги Цзилинь провинцияси Яньцзи шаҳрида қурувчилар динозаврнинг тошга айланган қолдиқларини топиб олди, деб ёзади «ТАСС». «Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, скелетнинг ёши 100 миллион йилдан ошади.
Палеонтологлар фикрича, суяклар сайёрада Бўр даврида яшаб ўтган икки оёқли ўсимликхўр калтакесак — игуанодонтга тегишли. Улар қолдиқлар қазиб олинган жой ўз хусусиятларига кўра Илк бўр даври формацияларига мос келади, деб ҳисоблайди.
Қурувчилар топган сон суягини ўрганиб чиққач, олимлар ушбу ҳайвоннинг узунлиги ўн метрга етган, деган хулосага келди, аммо якуний баҳоларни қазиш ишлари тугалланганидан кейингина бериш мумкин.
Изоҳ (0)