Подмосковьедаги «Луговая» бекатида ўн етти ёшли ўспирин итни қутқараман деб, электричка тагида қолди, деб ёзади «ТАСС».
Россия Ички ишлар вазирлигининг Марказий федерал округ бўйича Транспорт бошқармаси хабарига кўра, йигит ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ўспирин ити билан сайр қилиб юрган, шунда кучук югуриб кетиб, ўзини рельслар устига ташлаган, бола унинг кетидан бориб, поезд тагида қолган.
Айни пайтда транспорт полицияси ходимлари ҳодиса юз берган вазиятни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)