Австралияда қутқарувчилар тунда денгизда чўмилаётган вақтида тимсоҳ тортиб кетган аёлни қидирмоқда, деб хабар беради ABC News. Ҳодиса Квинсленд штатидаги Дэйнтри миллий боғида содир бўлди.
Йиртқич кеч кирганда дугонаси билан денгизда сузишга қарор қилган аёлга ҳамла қилди. Узоқ давом этмаган қаршиликлардан сўнг судралиб юрувчи ўз ўлжасини сув тагига тортиб кетди. Дугонаси аёлни қирғоққа чиқаришга интилди, аммо унинг уринишлари бекор кетди.
Омон қолган аёлни касалхонага етказишди. У шок ҳолатида эди. Шунингдек, у тимсоҳ билан жанг вақтида қўлидан жароҳат олган. Полиция ходимларига кўра, ғойиб бўлган аёлни тепловизор билан жиҳозланган вертолёт орқали қидириш ишлари муваффақиятсиз якунланган. Бироқ қидирув давом этмоқда.
Изоҳ (0)