Бағдод ичида ва ташқарисида 30 май, душанба куни яна иккита портловчи қурилма ишга тушди, деб ёзади «РИА Новости».
Reuters полицияга ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаларига таяниб хабар беришича, кетма-кет портлашлар натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 кишидан ошди, 50 киши жароҳатлар олди.
Аввалроқ портловчи воситалар билан тўлдирилган автомобиль душанба куни Бағдоднинг шиалар яшайдиган туманида портлагани хабар берилган эди. Шунингдек, Тармия шаҳрида ҳамда шиаларнинг Мадинат-ас-Садр туманида ҳам портловчи қурилмалар ишга тушган.
Изоҳ (0)