Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 7—18 сентябрида ўтказиладиган XV ёзги Паралимпия ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 50 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Умиджон Аҳмаджонов мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати

«Бугунги кунга келиб Рио–2016 Паралимпия ўйинларига 50 та йўлланма нақд қилиб қўйилган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда Паралимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналадиган бир қатор мусобақалар мавжуд ва ишонч билан айта оламанки, ўйинларга қадар Бразилияга йўл оладиган делегациямиз таркиби янада кенгаяди. Эътибор беринг, Пекин шаҳрида (2008 йил, «Дарё» изоҳи) ўтказилган Паралимпия ўйинларида икки нафар спортчи билан, Лондонда бўлиб ўтган (2012 йил, «Дарё» изоҳи ) Паралимпия ўйинларида эса 10 нафар спортчи билан иштирок этдик. Рио–2016 Паралимпия ўйинларига эса ҳозирча 50 та йўлланма қўлга киритилди. Англаган бўлсангиз, ўйинлардан ўйинларга йўлланмалар сони 5 баробардан ортиб боряпти», – деди Умиджон Аҳмаджонов.

Маълумот ўрнида, 30 май ҳолатига кўра, 5—21 август кунлари бўлиб ўтадиган Рио–2016 Олимпиада ўйинларига ўзбекистонлик спортчилар томонидан 11 та спорт федерациясининг 14 та спорт туридан жами 52 та йўлланма қўлга киритилган. 52 та Олимпиада йўлланмалари бўйича 55 нафар ўзбекистонлик спортчи Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этади. Ситора Ҳамидова (енгил атлетика) ва Раънохон Аманова (сузиш) иккитадан йўлланмага эга. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда бадиий гимнастика спорт турларида ўзбекистонлик спортчилар жамоавий баҳсларда қатнашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?