Зимбабвенинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Булавайо шаҳрида 28 май, шанба куни амалдаги президент Роберт Мугабега қарши кўп минг кишилик намойиш бўлиб ўтди. AFP агентлигининг маълум қилишича, намойишчилар Демократик ўзгаришлар учун ҳаракат мухолифатчилари ундови билан тўпланган, деб хабар беради «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, намойиш нохуш ҳодисаларсиз, тинч шаклда бўлиб ўтган. Намойишчилар шаҳарнинг марказий кўчаларидан «Мугабе, сен жуда кексайиб қолдинг, истеъфога чиқ», «Мугабе сайлов натижаларини уюштириши мумкин, бироқ мамлакатда иқтисодий ўзгаришларни барпо эта олмайди» каби шиорлар билан юриб ўтган.
«Намойишлар Мугабе ўз лавозимини тарк этгунига қадар давом этади», — деган Демократик ўзгаришлар учун ҳаракат етакчиларидан бири Токозани Купе.
Изоҳ (0)