Хитой транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича йирик лойиҳаларга 4,7 триллион юань (тахминан 725 миллиард доллар) инвестиция киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади «ТАСС» Хитой халқаро радиосига таяниб.
Тараққиёт ва ислоҳот бўйича давлат қўмитаси вакили Чжэн Цзянь сўзларига кўра, ушбу қарор ҳукуматнинг мамлакатдаги барча фуқароларни, жумладан, Хитойнинг олис, қашшоқ ҳудудларида яшайдиган аҳолини 2020 йилгача қашшоқлик ёқасидан олиб чиқиш нияти билан боғлиқ.
«Транспортнинг анча ишончли шаклларидан фойдаланиш учун имконият тақдим этиш орқали одамларга ночорликни енгишга ёрдам берган бўламиз, деб ўйлаймиз. Айнан шу сабабли ўз режаларимизга ушбу вилоятларни ҳудудий транспорт хаблари билан боғлайдиган қишлоқ йўлларини қуришни киритдик», — деди у.
Соҳани ривожлантириш бўйича уч йиллик режада 300 га яқин янги лойиҳалар қурилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)