Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ қўшинлари ва сунний кўнгиллилар Бағдоддан 50 километр узоқликдаги Ал-Фаллужа шаҳри атрофини тўлиқ назорат қилмоқда. Бу ҳақда тезкор штаб бошлиғи Абдул Амир аш-Шимарий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Al Jazeera

Фото: Al Jazeera

«Қўшинлар шаҳарнинг марказий туманларидан 2—3 километр узоқликда бўлиб турибди. ИШИД жангарилари йўқотишларга учраган ва чекинмоқда», — дея таъкидлаган генерал.

«Ал Маядин» телеканалига кўра, Ал-Фаллужага Бағдоддан нуфузли тезкор жавоб қайтариш кучларининг 5 минг жангчиси ташланган. Улар шиа тузилмаларини алмаштирди, бу асосан суннийлардан иборат шаҳарни озод қилиш чоғида мазҳаблараро келишмовчиликлар олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Ал-Фаллужада операция бошлангунича шаҳарни тарк этишга улгурмаган 50—90 минг атрофида аҳоли борлиги билдирилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади