Нью-Йоркдан 100 километр шимолда жойлашган Валкилл шаҳарчасида собиқ полиция ходими 26 май, пайшанба куни кечқурун 12 ва саккиз ёшли болаларига қарата ўқ узди. Шундан сўнг 48 ёшли Жон Казулло ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Юз берган фожиа ҳақида полицияга ишдан сўнг уйга қайтган, ҳалок бўлган болаларнинг онаси хабар қилган.
Жиноят сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)