Пхеньян Жанубий Корея ҳарбий катерлари Сариқ денгизнинг КХДР назоратидаги ҳудудига кириб борганлигини «фитна» деб баҳолади. Корея халқ армияси бош қўмондонлиги шундай баёнот берди, дея хабар беради «ТАСС»
Қўмондонлик маълумотларига кўра, Корея Республикасининг уч тезюрар катери, огоҳлантиришга қарамай, 27 май, жума куни мазкур ҳудудга бостириб кириб, КХДРга тегишли шикастланган кемани кузатиб бораётган паромни ўққа тутган. Юзага келган вазият туфайли Шимолий Корея армия бўлинмалари ҳужум ва жавоб зарбалари беришга буйруқни кутмоқда.
Сеул эса Жанубий Корея КХДР балиқчилик кемаси ва унга ҳамроҳлик қилган патруль катери Сариқ денгиздаги Жануб ва Шимол ўртасида денгиз чегараси бўлиб хизмат қилувчи Шимолий ажратиш чизиғини кесиб ўтганидан сўнг огоҳлантирувчи ўт очилганини таъкидламоқда. Шундан сўнг чегара бузувчилар КХДРнинг сувдаги ҳудудига қайтиб кетган.
Изоҳ (0)