Сурияда ҳаракат қилаётган 60 қуролли гуруҳ тўқнашувларни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш шартларини бажаришда иштирок этиш ниятини билдирди. Бу ҳақда, Россия қуролли кучлари бош штаби тезкор бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Сергей Рудскойнинг сўзларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Россия душман томонларни яраштириш маркази ходимларининг маҳаллий маъмуриятлар ва қуролли гуруҳлар командирлари билан музокаралари тўхтовсиз олиб борилмоқда», — деб таъкидлади Рудской.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг АҚШ билан биргаликда террорчи гуруҳларга зарбалар бериши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқалганидан сўнг 17 қуролли гуруҳ марказга мурожаат қилиб, сулҳда иштирок этиш ниятини билдирди.