Барак Обама Хиросимага келди ва Япониядаги бу шаҳарга ташриф буюрган илк АҚШ президенти бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Обама Хиросимага денгиз пиёда қўшинлари авиабазасида япониялик ва америкалик ҳарбийлар билан учрашгандан сўнг келган. Давлат раҳбари ташриф дастурига кўра, у Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунларида шаҳарга атом бомбаси ташланиши оқибатида ҳалок бўлган 140 минг қурбон хотирасига ҳурмат бажо келтиради.
Обама ядро қуролидан холи дунёни қандай тасаввур этиши ҳақида сўз юритиши кутилмоқда. Шу билан бирга, у АҚШ атом бомбаси ташлаганлиги учун узр сўраш ниятида эмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)