Британия бош вазири Дэвид Кэмерон журналистларнинг АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан даъвогар Дональд Трамп ва унинг гапларига муносабати ҳақидаги саволларига очиқдан-очиқ жавоб бериб ўтирмади, деб ёзади «РИА Новости». У президентлик пойгасининг охирига ким етиб келса ҳам, табриклашини маълум қилди.
«Мен АҚШдаги сайлов жараёнига аралашмоқчи эмасман. Аммо айтишим мумкинки, ушбу телбанамо марафон — АҚШдаги президентлик сайловлари сўнгигача етиб келган ҳар қандай кишини қутлайман», — деди Кэмерон.
Трамп 26 май, пайшанба куни партия делегатларининг Республикачилар партиясидан номзодини илгари суриш учун зарур бўлган 1237 та овозини тўплади. Демократлар орасида Ҳиллари Клинтон ёки Берни Сандерс унинг рақибига айланади.
Изоҳ (0)