27 май куни Korean Air авиакомпаниясининг «Боинг-777» авиалайнери чап двигатели ёниб кетди, ҳодиса акс этган видео YouTube’га жойланди.
Аввалроқ Жанубий Кореянинг энг йирик Korean Air авиакомпаниясига қарашли самолёт Токионинг Ханеда аэропортида ёна бошлагани хабар берилган эди. Самолёт бортидаги 319 киши эвакуация қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса самолёт Сеулнинг Инчхон халқаро аэропортига учишга тайёргарлик кўраётган пайтда юз берган.
Изоҳ (0)