Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Россия 1» телеканали ўзининг «Вести» ахборот дастурида Ўзбекистонни Тожикистон билан адаштириб юборди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда кўплаб хабарлар қолдирилган.

Кадр: «Вести»

Кадр: «Вести»

Хатоликка дастурнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 24 май куни Тошкентда бўлиб ўтган йиғилиши якунларига бағишланган лавҳасида йўл қўйилган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров йиғилиш якунлари ҳақида журналистларга интервью бераётганида, «Россия 1» телеканали «Тожикистон» деган ёрлиқни кўрсатиб турган. Мазкур лавҳа дастурнинг 13-дақиқасидан бошланади.

Қайд этиш жоиз, бу Россия телевидениесининг Ўзбекистонга нисбатан биринчи марта хато қилиши эмас. Сочида бўлиб ўтган 2014 йилги қишки Олимпиада ўйинлари очилишида россиялик спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Ўзбекистон термасини Тожикистон деб таништирган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда