Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун закот, фитр садақа ва фидя нисобларини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун закот нисоби 1 грамм тилланинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 135 минг сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 грамм тилла ҳисобидан закот нисоби 11 475 000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 286 875 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқулланди.
Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. (Масалан 2015 йилда Тошкент шаҳри бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2000 сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 4000 сўм бўлади).
Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 000 (ўн минг) сўм деб белгиланди.
Изоҳ (0)