Ўзбекистонда 26 май, пайшанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, пайшанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +16...+18 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида +20 даражагача, қолган ҳудудларда +22...+25 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
26 май куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +34 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида +35 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +38 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +39 даражагача илиқ бўлади.
Изоҳ (0)