«Толибон» вакили ОАВларда тарқатилган ҳаракатнинг янги етакчиси Ҳайбатулла Охунзода афғон расмийлари билан тинчлик музокараларидан гўё бош тортгани ҳақидаги аудиоёзув сохта эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Толибон»нинг икки дала командири журналистларга аудиоёзувни топшириб, унда расмий баёнот борлигини айтган. Улардан бири эса ёзувни ҳаракат вакили Забиулла Мужаҳиддан олганлигини даъво қилганди.
Кейинчалик Мужаҳид ҳаракат бирон-бир расмий аудиоёзувни ёзиб олмаганлиги, ушбу сохта ёзув ким томонидан тарқатилганлиги бўйича текширув бошланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)