Украинанинг Волинь вилояти, Турийск туманидаги Радовичи ва Тагочин қишлоқлари яқинида синов парвози чоғида Z-37 самолёти қулади. Ҳодиса оқибатида 44 ёшли учувчи воқеа жойида ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳалокат ҳақида маҳаллий аҳоли хабар берган. Самолёт қулагандан сўнг аланга олган, учувчида тирик қолишга имкон бўлмаган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)