Покистон ички ишлар вазири Чоудри Нисор Али Хон «Толибон» ҳаракати етакчиси мулла Ахтар Муҳаммад Мансурнинг 21 май куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбаси туфайли ўлдирилганини тасдиқлай олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Покистон ҳукумати илмий ва қонуний асосларсиз бу ҳақда эълон қилолмайди», — дея таъкидлаган вазир.
Пентагон матбуот котиби Питер Кукнинг аниқлик киритишича, Ахтар Мансур сафдошлари билан Покистоннинг Аҳмад-Вали шаҳридан жануби-ғарбда автомобилда ҳаракатланаётганида бир йўла бир неча учувчисиз қурилма зарбаси туфайли йўқ қилинган.
Изоҳ (0)