Евроиттифоқнинг Грузия ва Молдова билан ассоциацияси ҳақидаги келишув шу йил 1 июлда кучга киради. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Могерини 23 май, душанба куни ЕИ халқаро ишлар кенгаши йиғилишида Евроиттифоқнинг Грузия ва Молдова билан ассоциацияси ҳақидаги келишув 1 июлдан кучга кириши ҳақидаги қарор тасдиқланганини эълон қилди», — дейилади Молдова ТИВ хабарида.
2014 йили ЕИ билан сиёсий ассоциация ҳақидаги келишувни Украина, Грузия ва Молдова имзолаганди. Евроиттифоқ билан визасиз бориш-келиш тартиби эса ҳозирча фақат Молдовага нисбатан татбиқ этилган. Грузия билан жорий йил ёзида шундай тартиб кучга кириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)