Евроиттифоқ Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳи қатнашчиларини мамлакатда ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилиш ва мамлакатнинг барча ҳудудларига гуманитар ёрдам етказиб берилишини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ўт очишни тўхтатиш тартиби нафақат Сурия халқи чекаётган азоб-уқубатларни енгиллаштириш, балки турли сиёсий партиялар томонидан сиёсий жараёнга ишончни тикланиши нуқтаи назаридан ҳам муҳим», — дея таъкидланган ЕИ халқаро ишлар кенгаши қарорида.
Европа Иттифоқи минтақада нуфузли давлатлар билан БМТ режасини тўла-тўкис бажариш масаласида ишларни жадаллаштиришни режалаштирган, можаро томонларига таъсири бўлган кучларни мамлакатда тинчлик ўрнатилишида ёрдам беришга чақирди. Шунингдек, Сурия расмийлари томонидан ўз халқига нисбатан ҳаддан зиёд куч ишлатилиши қораланди.
Изоҳ (0)