Испаниянинг Бискайя провинцияси (Басклар мамлакати автоном ҳамжамияти) ғорларидан бирида қояга ўйилган тасвирлар аниқланди. Бу ҳақда уларни кашф этган археолог Диего Гарате маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Унинг айтишича, гап провинциянинг Берриатуа муниципалитети ҳудудида 1934—1935 йиллардаёқ испаниялик олим Хосе Мигель де Барандиаран томонидан аниқланган ғордаги бизон, от, кийик, эчки каби турли жониворларнинг 70 та расми ҳақида кетмоқда. Уларнинг ёши тахминан 14 минг йил эканлиги билдирилмоқда.
Гарате тасвирлар ғорга киришдан салкам 300 метр узоқликда жойлашгани ва уларга йўл топиш мураккаб бўлгани туфайли эндигина кашф этилганига аниқлик киритди.
Изоҳ (0)