Coca-Cola шакар танқислиги туфайли Венесуэлада ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот котиби Керри Тресслер маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Олдинроқ мазкур муаммо туфайли Coca-Cola мамлакатда фаолиятини тўхташи мумкинлиги билдирилганди.
«Венесуэладаги шакар етказиб берувчилар вақтинча ишини тўхтатаётгани ҳақида хабар берди. Компаниямиз муаммони ҳал этиш учун улар ва давлат идоралари билан музокаралар олиб бормоқда», — дея таъкидлаган Тресслер.
Coca-Cola хом ашё етишмовчилиги туфайли Венесуэлада ишлаб чиқаришни тўхтатган ягона йирик компания эмас. Олдинроқ Kraft Heinz Company ва Clorox ҳам шундай йўл тутишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)