Шимолий Кореянинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Со Се Пхён АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сайловларда ғолиб чиққан тақдирда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар олиб бориш ниятини «бемаънилик» деб атади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Бу фақат президентлик пойгасида фойдаланиш учун ўзига хос тарғибот ёки реклама. Бунда ҳеч қандай мантиқ, самимийлик йўқ. Музокаралар ҳақидаги фикрнинг ўзи бемаънилик», — дея таъкидлаган Со Се Пхён.
Шу билан бирга, КХДР вакили учрашув ҳақида қарор қабул қилиш ваколати Шимолий Корея етакчисида қолишини билдирди.
Изоҳ (0)