Қуролли мухолифат тузилмалари реактив қурилмалари томонидан Алеппога йўллаган снарядлар ал-Хамдания ва шайх Мақсуд даҳалари, шаҳар четидаги Жандарис ва Телл-Ибр манзилларида портлаган. Тинч аҳоли вакилларидан беш нафари ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 19 май, пайшанба куни SANA агентлиги маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
17—18 май кунлари Алеппода 12 киши ўққа тутишлар қурбони бўлганди. Сурия қуролли кучлар қўмондонлиги мазкур ҳужумларни ўт очишни тўхтатиш тартибини бузишга ҳаракат сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)