Россиянинг Челябинск вилояти Киштим шаҳрида биринчи синф ўқувчиси кўчадаги ўртоқларига 200 минг рублдан ортиқ пулни тарқатиб чиқди, деб ёзади Meduza. Пулнинг бир қисми ҳалигача топилмади.
Болакай жавондан кийимини қидираётган вақтда, у ердан онасига автомобилни сотишдан тушган 400 минг рубль пулни топиб олди. Ўқувчи минг рублни олиб, дўсти билан дўконга бориб, крабли таёқчалар сотиб олди. Қолган пулни эса кўчадаги ўртоқларига бериб чиқди ва унда ҳали кўп пул борлигини айтиб мақтанди, лекин унга ҳеч ким ишонмади.
Шунда у уйига бориб, пулнинг ҳаммасини олди ва кўчага чиқиб турган барча болаларга тарқатди. Боланинг дўстларидан бири уни купюраларда унинг бармоқ излари қолиши ҳақида айтиб қўрқитди. Шунда у ботқоққа бориб, қолган пулнинг барчасини у ерга ташлаб юборди. У онасидан жами 229 минг рубль ўғирлади.
Ўғли кўп пулни бериб юборганидан хабар топгач, аёл уларни қайтариб олишга уринди. Бир қисми ботқоқликдан топилди, яна бир қисмини эса болалардан йиғиб олишди. Аммо 110 минг рубль изсиз йўқолди.
Изоҳ (0)