Миср фуқаролик авиацияси вазирлиги EgyptAir компаниясининг A320 самолёти ҳалокатга учраганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олдинроқ «Маядин» телеканали EgyptAir авиакомпаниясидаги манбасига таяниб самолёт Ўртаер денгизига қулаганини билдирганди.
Париждан Қоҳирага учаётган самолёт Греция ҳаво ҳудудига киргандан 20 дақиқа ўтиб, радарлардан ғойиб бўлган. MS804 рейси бортида 56 нафар йўловчи (улардан уч нафари бола) ва ўн нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)