EgyptAir авиакомпаниясининг йўловчи самолёти радарлардан йўқолиб қолган пайтда 11,3 минг метр баландликда бўлган. Бу ҳақдаги маълумот компаниянинг Twitter’даги расмий саҳифасига жойлаштирилган, деб хабар берди «Газета.ru».
Хабарлардан бирида аниқлик киритилишича, самолёт Миср ҳаво ҳудудига киргандан сўнг ғойиб бўлган.
Компания матбуот хизмати вазият ҳақида барча фавқулодда хизматлар хабардор қилинганлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ EgyptAir йўловчи самолётининг радарлардан ғойиб бўлганлигини тасдиқлаган эди. 59 нафар йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзоси бўлган ҳаво кемаси MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага йўл олган эди.
Изоҳ (0)