Альберта провинциясида Канада қуролли қучларининг ҳар йилги кенг кўламли «Заранг қатъияти» (Exercise Maple Resolve) ҳарбий машқлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
23 майдан 6 июнгача минтақанинг марказий қисми, «Уэйнрайт» ҳарбий базасида бўлиб ўтадиган машқларда АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этади. Машқларга сафарбар этилган зобит ва аскарларнинг умумий сони 7,3 минг кишидан ошади, улардан 6 мингдан зиёди канадалик ҳарбийлардир.
«‘Заранг қатъияти’ манёврлари ҳарбий хизматчилар учун ҳақиқий ҳолатга яқин шароитларда машғулот ўташ учун ажойиб имконият. Улар жанговар қуролли кучларга эга бўлиш ва иттифоқдошларимиз билан ўзаро фаолиятни йўлга қўйишдаги имкониятларимизни кенгайтиради», — дея таъкидлаган Канада мудофаа вазири Харжит Сингх Сажан.
Изоҳ (0)