Брюсселда бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида Черногориянинг альянсга қўшилиши тўғрисидаги баённома имзоланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
НАТО матбуот котиби Оана Лунгескунинг сўзларига қараганда, эндиликда Черногория альянс учрашувларида таклиф қилинган иштирокчи сифатида қатнашади. Ташкилотнинг барча 28 аъзоси баённомани имзолаганидан сўнг у альянснинг тўлақонли аъзосига айланади.
Россия ТИВ Черногориянинг НАТОга қабул қилиниши расмий Москва манфаатларига бевосита дахл қилиши ва шу боис ушбу қарор Россиянинг тегишлича чора кўришига туртки бўлиши борасида баёнот берди.
Изоҳ (0)