Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов «Обод» ва «Шўртан» жамоаларидан тушган таклифларни рад этди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Баъзи манбаларда мураббий «Қўқон-1912» клубини бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди, аммо бу хабарлар тасдиқланмади. Вадим Абрамов шу вақтга қадар бундай таклиф олмагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қишда Москва шаҳрида Абрамовнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди. Айни вақтда мураббийнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ. Унинг ўзи батамом соғайиб кетгани ва муносиб таклиф бўлган тақдирда мураббийлик ишига қайтиши ҳақида маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)