Бугун, 14 май куни футбол бўйича Испания чемпионати — Ла Лиганинг 2015/2016 йилги мавсуми ғолиби номи маълум бўлади.
Сўнгги тур учрашувлари арафасида мусобақа жадвалидаги ҳолат қуйидагича: «Барселона» 88 очко билан 1-ўринда, «Реал Мадрид» ҳисобида 87 очко бор ва у 2-ўринда. Ўтган тур «Леванте»га ютқазиб қўйганидан сўнг чемпионлик учун имкониятлари кескин пасайиб кетган бўлса-да, 85 очко билан 3-ўринда турган «Атлетико Мадрид»да ҳам қандайдир умид бор.
14 май, шанба куни Тошкент вақти билан 20:00 да «Депортиво» — «Реал Мадрид» ва «Гранада» — «Барселона» учрашувлари бошланади. Чемпионлик тақдири, катта эҳтимол билан, мана шу учрашувлар натижасига кўра ҳал бўлади, бироқ, 22:30 да бошланадиган «Атлетико Мадрид» — «Сельта» ўйинини ҳам кузатишга тўғри келиб қолиши мумкин ҳали.
Нима бўлган тақдирда ҳам, қуйидаги сўровноманинг долзарблиги 21:45 гача йўқолмайди. Хўш, бу йил қайси жамоа Испания чемпиони бўлади?
[playbuzz-item playbuzz_url="muhrima10/futbol-bo-yicha-ispaniya-chempionatida-qaysi-jamoa-g-olib-chiqadi"]
Изоҳ (0)