«Реал Мадрид» футбол клубининг «Депортиво»га қарши ўйини арафасида қизиқ ҳодиса юз берди.
Мадрид жамоаси вакиллари автобусдан тушиб, стадионга кираётган вақтда, «Реал» юлдузи Криштиану Роналдунинг ишқибози ҳисобланган бир болакай қўриқчилардан қочиб, футболчига отилди.
Португалиялик футболчи ўз мухлисини хафа қилгани йўқ — у болакайни қучоқлаб, олқишлаб қўйди, сўнг қўриқчилар бу болакайни кузатиб қўйишди.
Маълумот учун, Испания чемпионатида сўнгги туридан ўрин олган «Депортиво» — «Реал Мадрид» учрашуви 2:0 ҳисобида Криштиану Роналду жамоадошлари фойдасига ҳал бўлди, Испания чемпионлиги эса «Барселона»га насиб этди.
Изоҳ (0)