«Эвертон» мураббий лавозимига Жозе Моуриньони таклиф қилмоқчи эди, аммо португалиялик рад жавоби берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Sky Sports ёзишича, «Эвертон» раҳбарияти Жозе Моуриньо билан алоқага чиқиб, унга жамоани бошқаришни таклиф қилган. Бунга португалиялик рад жавоби берган, чунки уни жамоа билан ишлаш истиқболи қизиқтирмаган.
Таъкидланишича, Моуриньо «Манчестер Юнайтед» билан битим тузиб қўйгани учун «Эвертон»га раҳбарлик қилишдан бош тортган.
Изоҳ (0)