Сурия пойтахти яқинидаги Шарқий Гута минтақасида турли экстремистик гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар тинмаяпти. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мисраб, Жисрин, Сакба ва Замалькада айниқса шиддатли жанглар авж олган. Мазкур аҳоли пунктлари устидан назорат учун «Жайш ал-Ислом» ва уларнинг «Жабҳат ан-Нусра», «Фейлак Раҳмон» ва «Жайш ал-Фустат» гуруҳларидаги рақиблари ўртасида кураш кетмоқда.
Маълумотларга кўра, 20 кун аввал бошланган тўқнашувларда 300 дан ортиқ киши қурбон бўлган. Улардан аксарияти «Жайш ал-Ислом» аъзолари эканлиги айтилмоқда. Тинч аҳоли ўртасида ҳам ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.
Можарони 28 апрелда «Жайш ал-Ислом» штаби ва базаларига ҳужум уюштирган ҳамда 400 нафар жангарини асир олган «Фейлак Раҳмон» гуруҳи бошлаб бергани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)