АҚШнинг Миссисипи штати, Тупело шаҳри аэропорти яқинида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортидаги тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «ТАСС».
NBC телеканали маълумотларига кўра, Beechcraft BE-36 учиш-қўниш майдонидан бир километрга етиб-етмаган узоқликдаги ўрмонда қулаган. Учувчи ҳалокат олдидан кабина тутунга тўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)