Украина халқаро ҳаво йўлларининг Boeing 737-900 самолёти Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортида йўловчиларни тушириш вақтида дум қисми билан ўтириб қолди, деб ёзади «Bigmir.net» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Исроил аэропортлар бошқармаси маълумотларига кўра, PS777 рейси билан учиб келган йўловчиларнинг бир қисми бортни тарк этгач, юклар бир текисда тақсимланмагани учун самолётнинг бурун қисми кутилмаганда кўтарилиб қолган.
Ҳаво кемаси Киев—Тель-Авив рейсини амалга ошираётган бўлган. Самолёт бортидагилар жабр кўрмаган, бироқ авиалайнер ва телетрапга зарар етган.
Зиён кўрган авиалайнер амалга ошириши керак бўлган Тель-Авив—Киев қайтиш рейси қарийб 19 соатга кечиктирилган.
Изоҳ (0)