Асли америкалик бўлган, ҳозирда Таиландда яшайдиган Пол Сэйло исмли бизнесмен Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактларни моделлаштиришни таклиф қилди, деб ёзади The Daily Mail. Шу тариқа, тадбиркор ҳужум борасидаги барча мифларни фош қилиш ва шубҳаларни тарқатиш ниятида.
Сэйло аниқлик киритишича, реконструкция учун тутилган «Боинг-747» ёки ўхшаш техник хусусиятларга эга самолёт, шунингдек, қишлоқ жойдаги бўш осмонўпар бино керак бўлади. Унинг ғоясига кўра, лайнер бинога соатига 800 км тезликда келиб урилиши керак.
«Агар шундан кейин осмонўпар бинода шунчаки тутунли тешик пайдо бўлиб, бошқа ҳеч нарса содир бўлмаса, унда барчаси сохта бўлган, тўғрими? (…) Албатта, бу кимларнидир хафа қилиши мумкин, бироқ биз нима содир бўлганини билишга ҳақлимиз», — дея таъкидлади Сейло.
Бизнесмен ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллион фунт стерлинг (1,4 миллион доллар) талаб қилинади. Ушбу маблағни у краудфандинг ёрдамида тўпламоқчи. У воқеани кузатишни истаганларга биринчи қатордаги жойларни 5 минг доллардан пулламоқчи.
Изоҳ (0)