Telegram мессенжерида хабарни юборгандан сўнг икки кун ичида уни таҳрирлаш имконияти пайдо бўлди, дея хабар бермоқда TJournal.
Янги функция iOS ва Android’даги дастурларда, шунингдек, мессенжернинг десктоп-версиясида мавжуд.
Хабарни ўзгартириш учун уни ажратиб, «Таҳрирлаш» тугмасини босиш керак. Таҳрирлагандан сўнг хабар ёнида «Таҳрирланди» деган белгича пайдо бўлади. Хабарни, у жўнатилгандан кейинги икки кун ичида ўзгартириш мумкин.
Изоҳ (0)