Британиялик психологлар гуруҳи компьютер технологиялари соҳасидаги мутахассислар билан биргаликда руҳий касалликларни даволаш учун дастурнинг биринчи версиясини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Дастур фойдалувчиларга депрессияни даволаш устида мустақил ишлаш имконини беради. Тадқиқот якунлари British Journal of Psych Open журналида чоп этилди.
Дастур Catch It деб ном олди. У когнитив ва хулқий терапия тамойилларига асосланади. Даволашга бундай ёндашув психологик муаммолар одамнинг нотўғри фикр ва маслаклари натижаси эканлигини назарда тутади.
Фойдаланувчилар дастурда кун давомидаги кайфияти ва ҳиссий ҳолатини ифодалайди. Шунингдек, улар ўзлари билан боғлиқ барча воқеа ва фикрларни ёзиб боради. Бу руҳий муаммоларга эга кишиларга ўз фикрларига ташқаридан назар солишга ҳамда улар кайфиятга қандай таъсир қилишини тушунишга ёрдам беради.
Дастур муаммоларни бевосита йўқ қила олмайди. Барчаси хастанинг истагига боғлиқ. Аммо, олимлар таъкидлашича, илк синаб кўрилганларнинг даволаниш жараёнида сезиларли прогресс кузатилган.
Изоҳ (0)