Apple Хитойнинг Didi Chuxing такси хизматига 1 миллиард доллар инвестиция киритди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Uber’нинг Хитойдаги асосий рақиби саналадиган мазкур сервисга киритилган жами инвестициялар ҳажми 25 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса уни мамлакатдаги энг қиммат стартаплардан бирига айлантиради. Didi Chuxing кунига 11 миллион қатновни амалга оширади ва бутун Хитой бўйлаб 300 миллионга яқин мижозга хизмат қилади.
Apple бош директори Тим Кукнинг фикрича, инвестиция киритилиши компанияга Хитой бозорини чуқурроқ ўрганиш имконини беради. Экспертларга кўра эса, мазкур қадам iPhone сотилиши сусайиб бораётган пайтда Apple бизнеснинг бошқа йўналишларини синаб кўришга тайёр эканлигини англатади.
Маълумот учун, Алишер Усмонов Uber такси хизматининг инвесторларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)