Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров устидан шикоят қилган фуқаро Жалалдиновнинг уйи ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Бу факт, агарда у ростан ҳам содир бўлгани исботланса, албатта ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор реакцияси учун сабаб бўлиши лозим», — деб таъкидлади Песков.
Илгарироқ Рамзан Қодиров бу воқеа ҳақиқатан содир бўлганини инкор қилган эди.
Изоҳ (0)