ИШИД террорчилик гуруҳи ўзи эгаллаб олган ҳудудларда давлат бошқаруви тизимини яратишга муваффақ бўлмади. Бундай фикрни Ироқ ва Суриядаги аксилтеррорчилик операцияларида қатнашаётган АҚШ қўшинлари гуруҳининг вакили полковник Стив Уоррен 13 май, жума куни айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
У Бағдодда туриб, телекўприк орқали Пентагон матбуот марказида йиғилган журналистлар учун брифинг ўтказди.
«ИШИД ‘халифалиги’ ўзининг давлат кўринишида мавжуд бўлиш имкониятига таянади. Факт шундаки, улар буни амалга ошира олмайди», — деди Уоррен. Унинг сўзларига кўра, «ИШИД ўз давлатини яратиш ҳақидаги даъволарини ҳаётга татбиқ қила олмади».
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)