АҚШ президенти Барак Обама ва бешта Скандинавия мамлакатлари етакчилари Россияга қарши санкцияларни сақлаб туриш зарурияти ҳақида келишиб олди, дея хабар бермоқда «РБК».
Обама ҳамда Дания, Швеция, Исландия, Норвегия ва Финляндия етакчилари олий даражали учрашув чоғида Россиянинг Шимолий Европадаги «тажовузкор ҳарбий иштироки»дан хавотирда эканлигини маълум қилди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Евроиттифоқ комиссари билан учрашувда Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирган эди. Ўз даъватини Украина етакчиси Қримда қрим-татарлар ҳуқуқлари билан боғлиқ «фожиали» вазият билан изоҳлаган эди.
Изоҳ (0)